"Манчестер Юнайтед" Хёйлунни сотиб олиши даргумон!
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Расмус Хёйлунн учун "Аталанта"нинг молиявий талабларини қондиришга тайёр эмас. "Sky Sports" нашри хабарига кўра, Италия жамоаси даниялик учун 90 миллион евро сўраяпти ва бу трансферни деярли имконсиз қилиб қўймоқда.
Олдинроқ Хёйлунн ҳам Лондоннинг "Челси" клуби қизиқиш билдирганди, аммо "аристократлар" ҳозир курашда эмас. 20 ёшли ҳужумчи "қизил иблислар" учун ҳужумни кучайтириш учун устувор номзод бўлиб қолмоқда.
А Сериянинг жорий мавсумида Расмус 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Дания терма жамоаси аъзоси ўтган ёзда Австриянинг "Штурм" клубидан "Аталанта"га кўчиб ўтганди.
Фикрлар