"Манчестер Юнайтед" Хёйлуннинг трансферидан воз кечиши мумкин. Сабаби...

"Аталанта"нинг даниялик ҳужумчиси Расмус Хёйлуннинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши хавф остида. Бу ҳақда Sky Sports News нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, томонлар футболчининг товон пули борасида келиша олмаяпти. “Қизил иблислар” Хёйлунн учун 60 миллион евродан кўп бўлмаган пул таклиф қилишга тайёр, бергамоликлар эса келишувдан 70 миллион ва бонус сифатида қўшимча 10 миллион олишни кутишмоқда. Агар италияликлар муроса қилмаса, манкунианликлар трансфердан бош тортишади.

Расмус ўтган ёздан бери "Аталанта"да тўп сурмоқда. У ўтган мавсумда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!