"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабон топди
"Манчестер Юнайтед" дарвоза чизиғини мустаҳкамлаш устида ишламоқда. "Қизил иблислар" "Мальмё" посбони Мелькер Элборгга кўз тикишмоқда.
Элборгнинг "Transfermarkt" порталидаги нархи 300 минг еврони ташкил қилади. Футболчи "Мальмё"нинг асосий жамоасида 14 та ўйинда майдонга тушиб, еттита гол ўтказиб юборган ва еттита голли узатмани амалга оширган.
"Манчестер Юнайтед" 11 та ўйиндан сўнг 18 очко билан Премьер-лига жадвалида еттинчи ўринда бормоқда.



Фикрлар