"Манчестер Юнайтед" янги ҳимоячи сотиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" "Наполи" футболчиси Ким Мин Жэни сотиб олишга ҳаракат қилмоқда, дея хабар бермоқда "Daily Mail" нашри. Ушбу трансферни шахсан Эрик Тен Ҳагнинг ўзи хоҳламоқда.
Англия клуби ҳимоячини олдин ҳам сотиб олишга уринган. Аммо ўша вақтда талаб қилинган 3 миллион еврони тўлашни истамаган. Кейин Ким Мин Жэ "Фенербахче" жамоасига ўтган. Ёзда "Наполи" футболчини 18 миллион еврога сотиб олди. Унинг клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача амал қилади.
Манбанинг таъкидлашича, "Наполи"нинг ўзи ҳам 26 ёшли ҳимоячини клубда олиб қолишни истайди ва янгиланган шартномани беришга тайёрланмоқда.
Фикрлар