"Манчестер Юнайтед" янги ҳужумчи танлади
Ёзги трансфер ойнасида “Манчестер Юнайтед” ҳужумчи сотиб олмоқчи. "Football Insider" нашрининг хабар беришича, “қизил иблислар” Рандал Коло-Муанини танлашган. Манкунианликлар потенциал трансфер борасида "Айнтрахт" билан боғланишган.
Шу билан бирга, футболчининг юқори баҳоси трансферга тўсиқ бўлиши мумкинлиги қайд этилган. "Айнтрахт" Коло-Муани учун 85 миллион фунт (деярли 100 миллион евро) сўраши мумкин.
Франциялик ҳужумчи "Бавария" ва "Реал"нинг радарига тушган. 2022/2023 йилги мавсумда 24 ёшли футболчи 46 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 17 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар