“Манчестер Юнайтед”

“Манчестер Юнайтед” Испания чемпионатида майдонга тушган энг ёш футболчи сифатида тарихга кирган “Мальорка” ярим ҳимоячиси Лука Ромеро билан шартнома имзолашга қарор қилди.

Айни пайтда манчестерликлар футболчининг оиласи билан трансфер бўйича музокара ўтказмоқда.

Ромеро ўтган мавсумда “Реал”га қарши учрашувда дебютини нишонлади. У майдонга тушган куни 15 ёшу 219 кунлик эди ва бу тарихий натижа бўлди. Ромеро 81 йил давом этган рекордни янгилади.

Аргентиналик вундеркинд “Мальорка”га 2015 йилда олиб келинган эди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилгача тузилган. Лекин испан клуби истеъдодли футболчини шартнома якунигача олиб қолишни уддалай олмаслиги мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)