“Манчестер Юнайтед” янги ўйинчи оляпти

“Манчестер Юнайтед” таркибни кучайтириш учун “Бенфика”нинг 19 ёшли футболчиси Жоау Невешни харид қилмоқчи. Таянч ярим ҳимоячиси майдон марказини мустаҳкамлиши кераклиги айтилмоқда.

Таниқли журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, манчестерликлар лиссабонликлар билан мавсум тугаганидан кейин музокарага киришмоқчи. “Манчестер Юнайтед” скаутлари анчадан бери Невешнинг ўйинларини кузатиб келмоқда ва мутасаддиларга ўз хулосаларини еткаяпти.

“Бенфика” ярим ҳимоячисига Европанинг бир неча клубларидан қизиқиш бор. Невешнинг шартномасида унинг  трансфер учун бадал суммаси 60 миллион евро экани кўрсатилган.

Transfermarkt портали эса, “Бенфика” билан яна беш йиллик шартномаси бор ўйинчини 20 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!