"Манчестер Юнайтед" япониялик дарвозабон сотиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" Де Хеа кетганидан кейин унинг ўрнига Онанани сотиб олишга яқин турибди. Шунингдек, "қизил иблислар" 2002 йилда туғилган япониялик посбон Сион Сузукини ҳам ўз таркибига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда. 

Мазкур трансфер Манчестер жамоасига 5 миллион фунтга тушиши кутилмоқда. "Урава Редс" клуби уни қўйиб юборишга тайёр. 

"Манчестер Юнайтед" айни дамда Онана трансфери устида ишламоқда. Дарвозабоннинг ўзи билан келишиб олинган. Энди "Интер"нинг розилиги керак. Бундан ташқари, Софьян Амрабат, Расмус Хёйлуннҳам фаолиятини ушбу клубда давом эттириши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!