"Манчестер Юнайтед" ёзда юлдуз футболчиси билан хайрлашмоқчи

  • 19.02.2026 16:39
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

"Манчестер Юнайтед" айни вақт ижара асосида "Астон Вилла"да тўп тепаётган Жейдон Санчо билан хайрлашади.

Хабарларга кўра, "Астон Вилла"да ижара асосида ўйнаётган Англия терма жамоаси вингери Жейдон Санчо ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади. "Қизил иблислар" вингер билан шартнома узайтиришдан бош тортмоқда. Футболчининг хизматларига "Комо", "Боруссия Дортмунд" ва айни вақтда футболчи тўп тепаётган "Астон  Вилла" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Санчо 2021 йилда Дортмунднинг "Боруссия"сидан 85 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Сентябрь ойида футболчи "Астон Вилла"га ижарага берилган эди.

Жорий мавсумда футболчи барча турнирларда 25та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!