“Манчестер Юнайтед” юлдузи орзусидаги жамоа номини ошкор қилди
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба орзуси “Реал”да тўп суриш эканини тан олди.
- Зиданнинг менга қизиқиш билдирилгани ҳақида кўп гаплар гапирилди. Мен нимани қўшимча қилишим мумкин? Албатта, ҳамма футболчилар каби мен ҳам “Реал”да ўйнашни орзу қиламан. Ҳозир мен “Манчестер Юнайтед”даман ва клубимни яхши кўраман. Ўйиндан завқ олиш учун боримни бериб тўп тепаман, - деди Поль Погба.
Погба бунгача “Ювентус”да ҳам ўйнаган. Ёзги трансферлар мавсумида Зинедин Зидан ҳамюртини Мадридга кўчириб келмоқчи эди. Мадридликлар Погбани тўрт нафар футболчига алмаштириш таклифини илгари сурганди. Бироқ, инглизлар бундай рокировкага рози бўлмади.
Фикрлар