“Манчестер Юнайтед” юлдузини икки гранд олиб кетмоқчи
“Манчестер Юнайтед” сардори Бруну Фернандеш тез орада Англия Премьер-лигасини тарк этиши мумкин.
Манчестерга катта умидлар билан келган португалиялик плеймейкер бир неча мавсумдан бери чемпионлик унвонини қўлга кирита олмаяпти. Ҳозирги ҳолатда “Манчестер Юнайтед” нафақат чемпион бўлиши, балки кучли тўртликдан ўрин олиши ҳам катта сўроқ остида турибди.
Бруну Фернандешни ўз лигаларида мунтазам чемпионлик учун курашадиган гранд клублар таркибга қўшиб олмоқчи.
Todofichajes нашрининг маълум қилишича, Брунуга “Барселона” ва “Бавария” кўз тикмоқда. 2020 йилдан бери манчестерликлар шарафини ҳимоя қилаётган ўйинчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнингя ярмигача давом этади.
Бироқ Фернандешни 65 миллион еврога трансфер қилиш имкони бор. 30 ёшли футболчи ўтган ёзда ҳам жамоасини алмаштириш истагини билдирганди.
Фикрлар