“Манчестер Юнайтед” юлдузини тўртта клуб кутмоқда

“Манчестер Юнайтед”нинг франциялик ҳимоячиси Рафаэль Варан яна Испания чемпионатига қайтиши мумкин.

31 ёшли футболчининг манчестерликлар билан шартномаси якунланиш арафасида. Клуб унга янги битим таклиф қилмайди.

Эркин агентга айланаётган тажрибали ҳимоячига харидорлар чиқяпти. Todofichajes нашрининг ёзишича, Варанни “Атлетико”, “Севилья”, “Реал Сосьедад” ва “Бетис” ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Варан “Ланс” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2011 йили “Реал”га кўчиб ўтган Рафаэль ўн йил давомида мадридликлар шарафини ҳимоя қилиб, катта ютуқларни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!