“Манчестер Юнайтед” юлдузини тўхтатиб бўлмайди...

“Манчестер Юнайтед” плеймейкери Бруну Фернандеш 2020 йилнинг февраль ойида Англия премьер-лигасига келганидан бери самарадорлик бўйича рекордларни янгилаб келмоқда.

Португалиялик ярим ҳимоячи янги мавсумнинг илк учрашувида “Лидс” дарвозасини уч маротаба ишғол қилиб, хет-трикка эришди. Шу билан Брунунинг гол+пас тизимида тўплаган баллари сони 58 тага етди.

У “Манчестер Юнайтед” учун 29 та гол уриб, 19та голли пас узатди. Бу Англия премьер-лигасининг рекорди ҳисобланади. Англия премьер-лигасининг ҳеч бир футболчиси дебют қилганидан буён бунақа сермаҳсуллик кўрсата олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!