"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" футболчисини нишонга олди
"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьога қизиқиш билдирмоқда.
"L'Equipe" хабарига кўра, клуб июнь ойида шартномаси тугайдиган «Ювентус» футболчиси билан бўлаётган вазиятни кузатиб бормоқда.
Рабьо ўз навбатида Турин клубида қолиш ниятида, чунки "кекса-сеньора" келаси мавсумда Чемпионлар лигасида ўйнайди. Қолаверса, франциялик футболчи Тьяго Мотта билан яхши муносабатда, аввал хабар қилинганидек, у "Ювентус" билан шартномасини янгилашга яқин.
Айни дамда "Ювентус" ярим ҳимоячи билан шартномани узайтириш бўйича унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи Рабьонинг онаси билан музокара олиб бормоқда. Адриен келажаги "Евро-2024" бошланишидан олдин ҳал бўлишини истайди.
Ўтган мавсумда Рабьо "Ювентус" сафида А Серияада 31 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар