“Манчестер Юнайтед” зўр ҳужумчи топди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти анчадан бери ҳужумчи қидирмоқда. Talksport нашрининг хабар беришича, манчестерликлар “Аталанта” форварди Расмус Хёйлунни нишонга олди.

Даниялик 20 ёшли футболчи кучли бешлик чемпионатларида дебют мавсумини ўтказди. А Серияга келгунга қадар, иқтидорли ҳужумчи Дания ва Австрия лигаларида маҳорат оширган.

“Аталанта” сафида Хёйлунн А Серияда 32 та учрашувда 9 та гол ва тўртта ассист қайд этди. Шунингдек, Италия кубогида иккита баҳсда битта гол урди.

Бу ҳужумчига Европанинг бир неча клублари даъвогарлик қилмоқда. Лекин улар орасида “Манчестер Юнайтед”нинг имконияти юқори баҳоланяпти. “Аталанта” ўз ҳужумчисини 45 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёрлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!