"Манчестер Юнайтед" – "Перт Глори" 2:0 (видео)

Янги мавсумга Австралияда тайёргарлик кўраётган "Манчестер Юнайтед" бугун маҳаллий "Перт Глори" жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Қизил иблислар”га ғалаба келтирган голларга Маркус Рэшфорда ва Деймс Гарнерлар муаллифлик қилишди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, Уле Гуннар Сульшер бошчилигидаги МЮнинг кейинги рақиби "Лидс" клуби бўлади. Учрашув 17 июль санасига белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!