“Манчестер Юнайтед”да катта йўқотиш

“Манчестер Юнайтед”нинг номдор футболчиси Кристиан Эриксен ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириш эҳтимоли катта.

The Sun нашрининг таъкидлашича, даниялик футболчи Нидерландия чемпионатига йўл олиши мумкин.

Жиддий ўзгаришларга юз тутаётган “Аякс” тажрибали ярим ҳимоячини ўз сафига чорлаяпти. Эриксен амстердамликлар сафида 2010-2013 йиллар давомида тўп тепган.

Якунланган мавсумда 32 ёшли футболчи кутилган даражада ўйин кўрсата олмади. Эриксен фақат 22 та учрашувда қатнашиб, битта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!