"Манчестер Юнайтед"да янги лавозим жорий этилади

  • 19 февраля, 2020, 19:36
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти жамоада техник директор лавозимини жорий этиши мумкин. Бу ҳақда The Independent нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра манкунианликлар бу борада ПСЖнинг собиқ спорт директори Антер Энрикенинг номзодини илгари суришмоқда. 51 ёшли мутахассис МЮ билан келишувга эришишга яқин турибди.

Бироқ, “қизил иблислар” раҳбариятида шунингдек “РБ Лейпциг” клуби собиқ бош мураббийи Ральф Рангник номзоди ҳам бор. Айтиш керакки, у айни дамда Red Bull компаниясида спорт бўлими бошлиғи ҳисобланади.

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти янги тайинланадиган техник директор клубнинг барча соҳалардаги ишларида фаол иш олиб боришига ишонмоқда. Аммо, жамоа вице-президенти Эд Вудворд техник директор иш бошласа ҳам клубнинг трансфер жараёнида иштирок этишда давом этади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию