"Манчестер Юнайтед"га 16 ёшли дарвозабон келади

Чехиянинг "Сигма" клуби дарвозабони Радек Витек тез орада "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтади. Бу ҳақда Evening Standard нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, манкунианлик скаутлар 16 ёшли посбонни диққат билан кузатишган ва унинг иқтидорига ишонч ҳосил қилишгач, жамоа раҳбариятига уни сотиб олишни тавсия қилишган.

Айни дамда барча чемпионатлар қатори Англия премьер-лигасида ҳам ўйинлар тўхтатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!