“Манчестер Юнайтед”га Хёйлунн ёқмади, қишда бошқа ҳужумчи келади

“Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар вақтида катта умидлар билан “Аталанта”дан даниялик форвард расмус Хёйлунни олиб келганди.

Манчестерликлар 45 миллион еврога баҳоланган ўйинчи учун 75 миллион евро тўлади. Бироқ 20 ёшли футболчи Англия Премьер-лигасига мослашишга қийналмоқда. Премьер-лигада Расмус еттита ўйинда қатнашиб, ҳали гол ургани йўқ.

Энди клуб раҳбарияти январда бошқа ҳужумчи олмоқчи. Улар “Брентфорд” тўпурари Эйван Тоунини мўлжаллаб турибди. Бу ҳақда журналист Сами Мокбел хабар берди.

Тоуни ҳозир саккиз ойлик дисквалификацияни ўтамоқда. Таъқиқ январда тугайди. Унга “Арсенал” ва “Челси” ҳам харидор. “Брентфорд” бу трансфер учун 100 миллион евро атрофида бадал пули талаб қилмоқда.

Шунга қарамай, узоқ муддат майдондан узоқ юрган 27 ёшли футболчи бирдаги зўр ўйнаб кетишига ҳеч қандай кафолат йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!