“Манчестер Юнайтед”га зўр тўпурарни беришмади

“Манчестер Юнайтед” анчадан бери кўп гол ура оладиган марказий ҳужумчи қидирмоқда. Ҳозирча, манчестерликлар ўзлари кўзлаган бирорта форвардни қўлга кирита олгани йўқ.

Эрик тен Хаг ўз ҳужумчилар рўйхатига “Аталанта” вакли Расмус Хёйлунни қўшган эди. Клуб раҳбарияти даниялик тўпурарни сўраб, Италия клубига 35 миллион евро таклиф қилди.

Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, “Аталанта” раҳбарияти бу таклифга кўнмаган. Улар 20 ёшли ўйинчини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Хёйлунн кучли бешлик чемпионатларидаги дебют мавсумида ўзини кўрсата олди. Истеъдодли ҳужумчи барча турнирларжа 34 та учрашувда майдонга тушиб, ўнта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию