"Манчестер Юнайтед"ни бразилиялик футболчи тарк этади
"Манчестер Юнайтед" шу мавсум якунланиши билан Каземиро клубни тарк этишини эълон қилди. 33 ёшли бразилиялик футболчи бу борада фикр билдирди.
"Мен "Манчестер Юнайтед"ни ҳаётим давомида ҳамиша эслаб яшайман. Mайдонга чиққан биринчи кунимданоқ мен "Олд Траффорд"даги ишқ ва клубга бўлган муҳаббатни ҳис қилдим, ва бу ҳиссаларни энди мухлислар билан ҳам бўлишяпман.
"Ҳозир хайрлашиш вақти эмас – олдимизда кўп хотиралар бор, уларни кейинги тўрт ой давомида бирга яратишимиз керак. Бизда ҳануз биргаликда курашиш учун мақсадлар бор. Доимгидек, мен клубнинг муваффақияти учун барча кучимни сарфлашга тўлиқ эътибор қаратаман", — деди Каземиро клубнинг расмий сайтида.
Маълумот учун, 25 январь куни "қизил иблислар" меҳмонда "Арсенал"га қарши баҳс олиб боради.



Фикрлар