"Манчестер Юнайтед"ни ЕЧЛ зонасидан 11 очко ажратиб турибди

"Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигаси зонасидан 11 очко ортда бормоқда. 

АПЛнинг 32-тури доирасидаги ўйинда Эрик тен Хаг шогирдлари "Ливерпуль" билан 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

"Қизил иблислар" 49 очко билан АПЛ турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. Чемпионлар лигасида ўйнаш имконини берувчи 4-ўриндан уларни 11 очко ажратиб турибди. 

Шундай бўлсада, "Юнайтед" 4-ўринни банд этиб турган "Астон Вилла"дан 1 та ўйин кам ўтказган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!