“Манчестер Юнайтед”ни ҳеч ким Муҳаммад Салоҳчалик тиз чўктирмаган!

  • 20 Apr 12:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” Англия премьер-лигасининг 30-тури доирасидаги учрашувда “Ливерпуль” меҳмони бўлиб, 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

Tecno

Бу баҳсда Муҳаммад Салоҳ ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди.

OptaJoe статистика ташкилотининг маълум қилишича, ҳали Англия премьер-лигасида тарихида ҳеч бир футболчига бир мавсумда “Манчестер Юнайтед” дарвозасини беш бор ишғол қилиш насиб этмаган.

Муҳаммад Салоҳ биринчи давра ўйинида ҳам “Манчестер Юнайтед” майдонида Давид де Хеани уч марта ожиз қолдириб, хет-трикини нишонлаган эди. Ўша баҳсда ҳам ливерпулликлар йирик ҳисоб қайд этиб, манчестерликлар дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритган.

Comments

You must be logged in to commet!