“Манчестер Юнайтед”ни тарк этадиганлар 15 тага етди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоа кўрсатаётган ўйиндан қониқмаяпти ва яқинлашиб келаётган иккита трансферлар ойнаси вақтида катта ўзгаришларга қўл урмоқчи.

Бош мураббий Эрик тен Хаг катта тозалашни амалга оширади. Маълумотларга қараганда, клуб камида 15 нафар ўйинчига чиқиш эшикларини кўрсатишни режалаштирган.

Daily Star нашри манчестерликлар хайрлашиши кутилаётган ўйинчилар номини аниқлади. Унга кўра, биринчи навбатда, Жейдон Санчо, Антони, Рафаэль Варан, Донни Ван де Бека ва Антони Мартсьяль ўзига тезроқ  бошқа жамоа топиши керак.

“Хетафе”га ижарага жўнатилган Мейсон Гринвудга ҳам ортга қайтишига рухсат берилмайди. Қолаверса, манчестерликлар ижарага олинган Серхио Регилон ва Суфён Амрабат трансферини сотиб олмайди.

Ёзда шартномаси тугайдиган Том Хитон ва Жонни Эванс билан ҳамкорлик тўхтатилади. Клуб мутасаддилари Брандон Уильямс, Альваро Фернандес каби ижарада юрган ўйинчиларга ҳам янги битим бермоқчи эмас.

Кетадиганлар рўйхатида Шола Шортайр, Уилл Фиш ва Жо Хьюджилл каби ўйинчилар номи бор.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!