"Манчестер Юнайтед"ни ёзда икки ҳимоячи тарк этади
"Манчестер Юнайтед" клубини ёзда икки ҳимоя вакили тарк этади. Булар Фил Жонс ва Аксель Туанзебе экани айтиляпти.
Маълум бўлишича, икки футболчи ҳам эркин агент сифатида жамоа билан хайрлашади. Иккала ҳимоячи ҳам янги клуб излашни бошлаб юборишган.
Агар мудофаа вакиллари Манчестер клубидан кетадиган бўлса, раҳбарият янги ҳимоячи ҳам сотиб олиши керак бўлади. "Қизил иблислар" шорт-листидан ҳозирча "Интер" ҳимоячиси Алессандро Бастони ва "Милан" аъзоси Фикайо Томори каби футболчилар ўрин олган.
Фикрлар