Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппега жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Инглиз нашрларининг ёзишича агар 19 ёшли Мбаппе трансферга қўйилса, манкуанликлар уни сотиб олишга тайёр. Айтиш лозимки, парижликлар УЕФАнинг молиявий фэйр-плей қоидасига амал қилиши учун ушбу ёз бир нечта футболчиси билан хайрлашишига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ПСЖ сафига ўтган ёз “Монако”дан 180 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. У якунланган мавсум жами 46та баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 16та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Маълумот учун, Мбаппе учун шунингдек "Реал", "Барселона" ва "Манчестер Сити" каби жамоалар ҳам кураш олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ МЮ ПСЖнинг бошқа бир ҳужумчиси - Неймарга қизиқиш билдираётган эди.