"Манчестер Юнайтед"нинг қанча қарзи бор?

"Манчестер Юнайтед" клубининг қарзи 2020 йилнинг дастлабки 3 ойида 42 фоизга кўпайиб, жами қарздорлик 429 миллион фунтга етгани маълум бўлди. Бу клубнинг молиявий ҳисоботларида акс этди.

Ушбу қарздорлик коронавирус пандемияси ортидан янада кучайди. Биргина февраль ва март ойларида қарздорлик миқдори 127,4 млн фунтга ошган. Даромадлар эса клуб Чемпионлар лигасига чиқа олмагани учун 123,7 млн фунтга камайган. Манкунианликлар бу мавсум Европа лигасида иштирок этишмоқда.

МЮ 29 турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 45 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!