Ads

“Манчестер Юнайтед”, “Селтик”, “Сандерленд” клублари ҳамда Шимолий Ирландия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Лиам Миллер бугун 36 ёшида вафот этди.

The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра Миллерда ўтган йилнинг ноябрь ойида ошқозон ости бези саратони касаллиги аниқланган ва якунда ушбу ҳасталик футболчининг умрига зомин бўлди.

Таъкидлаш лозимки, Миллер 16 йиллик футболчилик фаолиятида Англия, Шотландия, Австралия, Ирландия ҳамда АҚШ чемпионатларида тўп сурган. У шунингдек Шимолий Ирландия терма жамоаси сафида 21та учрашувда иштирок этган.