“Манчестер Юнайтед”нинг сўнган юлдузи янги жамоа қидиришни бошлади

“Манчестер Юнайтед”га катта умидлар билан олиб келинган Антони Марсьяль бу жамоада ўз иқтидорини тўлиқ намоён қила олмади.

Франциялик юлдуз бугунги кунда манчестерликларга керак бўлмай қолган. Унинг шартномаси 30 июнь куни тугайди. Раҳбарият футболчига янги шартнома берилмаслигини расман эълон қилди.

Энди Марсьяль ўзига янги иш жойи қидирмоқда. Маълумотларга қараганда, тажрибали форвард ўз хизматини “Интер”га таклиф қилган.

Football Italia нашрининг ёзишича, Антони  Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоада ўйнашни истаяпти. “Интер”ни тажрибали ҳужумчини эркин агент сифатида бепул қўлга киритиш имконияти қизиқтириши мумкин.

Лекин Антони Марсьяль маошининг катта қисмидан воз кечишига тўғри келяпти. Ҳозир у манчестерликлардан ҳафтасига 220 минг фунт маош оляпти. Бошқа лигаларда ўйинчиларга бу қадар катта пул тўланмайди.

Январда “Манчестер Юнайтед” Марсьялни “Фенербаҳче, “Марсель” ва Саудия Арабистони клубларига сотиб юборишга ҳаракат қилганди. Футболчи жамоадан кетишга кўнмади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!