“Манчестер Юнайтед”нинг яна бир таклифи рад этилди
Испаниянинг AS нашри хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" "Атлетико"га ҳужумчи Жоау Феликс учун 130 миллион евро таклиф қилган, аммо Мадрид клуби бу таклифни рад этган.
Миш-мишларга кўра, "Атлетико" "Манчестер Юнайтед"га 22 ёшли португалияликнинг шартномасида кўрсатилган 350 миллион евро миқдоридаги товон пулини кўрсатиб, музокаралар олиб боришни истамаган. Боиси, янги мавсумда “матрасчилар” футболчидан кўпроқ нарса кутмоқда.
Маълумот ўрнида, 2019 йилда “Атлетико” Феликсни “Бенфика”дан 127,2 миллион еврога сотиб олганди.
Фикрлар