Манчестерда тўрт футболчини кутишяпти

“Манчестер Юнайтед” ҳимоя чизиғини кучайтиришга қарор қилди. Эрик тен Хаг ўзи қўллаётган ўйин услубига мос тўрт футболчи рўйхатини раҳбариятига берди.

Яқинда бу рўйхатга янги номзод – Гонсалу Инасиу киритилди. Ҳозир бу ҳимоячи Португалия чемпионатида Лиссабоннинг “Спортинг” жамоаси шарафини ҳимоя қиляпти.

Журналист Фабрицио Романо тарқатган маълумотга кўра, Эрик тен Хаг яна уч футболчининг трансферини кутяпти.

Булар “Байер”дан Эдмонд Тапсоба, “Ницца”дан Жан-Клер Тодибо ҳамда “Бенфика”дан Антониу Силва.

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзги трансферлар мавсумида ҳам марказий ҳимоячи сотиб олишга ҳаракат қилганди. Бироқ Ҳарри Магуайр жамоадан кетмагани боис, клуб мутасаддилари ўз режасини амалга ошира олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!