Манчестерга 2 метрли гигант ҳужумчи келади

  • 18 апрель, 09:08
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Ёзги трансферлар вақтида таркибини кучайтиришни режалаштираётган “Манчесте Юнайтед” дарров кўзга ташланадиган ноёб истеъдод эгасини топди.

The Sun нашрининг маълум қилишича, манчестерликлар А Серияда ўйнаётган “Удинезе” форварди Лоренцо Луккага жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Манбага кўра, “Манчестер Юнайтед” 24 ёшли футболчини трансферлар рўйхатининг биринчи қаторига ёзиб қўйган.

“Удинезе” ҳужумчини 35 миллион фунт стерлинг эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Агар бу трансфер амалга ошиб, Лукка Манчестерга келса, Англия Премьер-лигасида энг новча футболчи бўлади. Чунки унинг бўйича икки метрдан баланд.

Англия футболида 2019 йили “Ливерпуль” ҳужумчиси Питер Крауч фаолиятини якунланганидан бери бўйича икки метрдан юқори бўлган ўйинчи кўриниш бермаган эди.

Лукка жорий мавсумда барча турнирларда 32 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва иккита ассист расмийлаштириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!