Манчестерликлар 322 нафар ходимини ишдан бўшатгани ошкор бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» сэр Жим Рэтклифф клуб ҳаммулакига айланганидан буён 322 нафар ходимини ишдан бўшатди.

Рэтклифф «Глейзерлар» оиласидан «Манчестер Юнайтед»даги улушни сотиб олиш бўйича келишувга эришгач, «Олд Траффорд» клубини бошқариш устидан назоратни қўлга киритди ва дастлаб харажатларни қисқартиришга киришди.

Рэтклифф даврида «Манчестер Юнайтед» бир қатор оммабоп бўлмаган чораларни, жумладан, ходимлар сонини бир неча босқичда қисқартиришни амалга оширди.

«Манчестер Юнайтед»нинг 2025/26 мавсуми бўйича янги молиявий ҳисоботига кўра, 30 июнь ҳолатида атиги икки йил ичида клуб ходимлари сони деярли учдан бирга камайган –  1127 нафардан 805 нафарга тушган.

The Telegraph хабар беришича, қисқартиришлардан энг кўп клубнинг медиа ва тижорат бўлимлари зарар кўрган. Уларда ходимлар сони мос равишда 45 ва 44 фоизга камайган.

Рэтклиффнинг харажатларни қисқартириш бўйича чораларига қарамай, «Манчестер Юнайтед» кетма-кет саккиз йилдан бери зарар кўриб келмоқда. Клуб қарзи эса ўсишда давом этиб, 1,1 миллиард фунтдан ошган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!