Манчестерликлар "Арсенал"дан футболчи олади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Арсенал» жамоасида тўп суриб келаётган чап қанот ҳимоячиси Майлз Льюис-Скелли яна бир бор «Манчестер Юнайтед» скаутлари диққат марказига тушди.

Журналист Мигель Дилейни хабарига кўра,  манчестерликлар «Арсенал»нинг жорий трансфер ойнасида таркибни жиддий кучайтириш бўйича режаларидан хабардор. Шу боис, улар Лондон клуби ўз академиясининг энг истиқболли футболчиларидан бири бўлган Льюис-Скеллини сотиш вариантни ҳам кўриб чиқиши мумкин, деб ҳисобламоқда. «Арсенал» раҳбарияти 19 ёшли англияликни жамоада сақлаб қолиш тарафдори, бироқ вазият катта трансферлар амалга оширилса, ўзгариб кетиши эҳтимолдан холи эмас.

Манбага кўра, «канонирлар»нинг асосий мақсадлари орасида Бруно Гимараэс ва Винисиус Жуниорни олиш ҳам бор. Ҳар икки бразилиялик футболчининг трансфери катта маблағ талаб қилади ва бу, ўз навбатида, клубни айрим ёш футболчиларни сотишга мажбур қилиши мумкин.

Transfermarkt портали баҳосига кўра, Майлз Льюис-Скеллининг трансфер қиймати 45 миллион еврони ташкил этади. «Манчестер Юнайтед»нинг унга бўлган қизиқиши ҳақида илк бор баҳор ойларидаёқ хабарлар тарқалган, аммо ўшанда музокаралар аниқ босқичгача етиб бормаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!