Манчестерликлар асосий футболчисидан айрилиши мумкин
Шайхлардан қимматбаҳо таклиф бор
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш атрофида трансфер бозорида қизиқиш кучайган. Ижтимоий тармоқларда инсайдер Экрем Конур тарқатган маълумотларга кўра, Саудия Арабистони клублари португалиялик юлдузни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
Маълумотларга қараганда, агар футболчининг «Олд Траффорд»даги ҳолати янада мураккаблашса, Саудия Арабистони жамоалари унинг учун карерани давом эттиришда жиддий йўналишга айланиши мумкин.
32 ёшли ярим ҳимоячи «Манчестер Юнайтед» сафида 2020 йилдан бери тўп суриб келмоқда. У билан амалдаги шартнома 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари Бруну Фернандешнинг трансфер қийматини 35 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Изоҳлар (0)