Манчестерликлар асосий камчилигини Левандовски ёрдамида ҳал қилмоқчи

  • 24 ноябрь, 03:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Профессионал футболчилик фаолияти давомида топ-лигалар орасида Германия ва Испания чемпионатларида ўйнаган Роберт Левандовски Англия Премьер-лигасига йўл олиши мумкин.

Tecno

Польшалик форвардга анчадан бери кўп гол ура оладиган “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдиряпти. Манчестерликлар Бундеслига ва Ла Лигада тўпурарлик маҳоратини намойиш қила олган тажрибали ҳужумчини эркин агент мақомида бепул олиш имконидан фойдаланиб қолмоқчи.

Трансферлар бўйича экспертлар бу трансфернинг мураккаб томонларини аниқлаб берди. Хусусан. “Манчестер Юнайтед”га эгалик қилувчи сэр Жим Рэтклифф қисқа муддатли сармояларни ишга солишни ёқтирмайди. Левандовски 37 ёшда эканини ҳисобга олсак, манчестерликлар унга узоқ муддатли шартнома бера олмайди.

Агар клуб бош мураббий Рубен Аморимнинг талабини қондириб, Левандовскини трансфер қиладиган бўлса, ҳужумчини 32 миллион еврога яқин маошини пасайтиришга кўндиришига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!