Манчестерликлар “Барса” билан футболчи алмашмоқчи
Англия Премьер-лигасида юқори ўринлар учун курашга қайтган “Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар даврида таркибини кучайтирмоқчи.
Transfer News Live ва Sport каби манбаларнинг хабар беришича, манчестерликлар “Барселона”нинг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальдега жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манчестер клуби 22 ёшли Бальде учун 40 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Бундан ташқари, Англия Премьер-лигасининг гранди тўғридан-тўғри алмашув вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Уларни Бальде олиб, ўрнига Маркус Рэшфордни Каталонияда қолдиришга ҳам рози.
Ҳозирда Рэшфорд “Барселона”да ижара асосида ўйнамоқда. Каталония клуби ҳужумчини тўлиқ трансфер асосида сақлаб қолишни хоҳлаяпти.
Фикрлар