Манчестерликлар бебош юлдузга нарх белгилади

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари бош мураббий Эрик тен хаг билан уришиб қолган Жейдон Санчо билан тўлиқ хайрлашишга қарор қилди.

23 ёшли футболчи асосий таркибга яқинлаштирилмаяпти. У машғулотлардан ва жамоа билан бирга овқатланишдан ҳам четлатилган.

Клуб раҳбарияти ва футболчилар Жейдон Санчони нидерландиялик мураббийдан узр сўрашга кўндира олмади.

Энди клуб бу ўйинчини январда сотиб юбормоқчи. Анча қимматга олинган Санчони 50 миллион евро тўлайдиган жамоага трансфер қилишади.

Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳужумкор футболчига “Ювентус”, “Боруссия Дортмунд” ва Саудия Арабистони жамоаларидан қизиқиш бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!