Манчестерликлар Бундеслига форварди билан музокара бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Фрайбург» клуби ҳужумчиси Игор Матанович яқин вақтларда «Манчестер Юнайтед» сафига ўтиши мумкин.

Transfer News Live нашрининг CaughtOffside манбасига таяниб хабар беришича, манчестерликлар 23 ёшли футболчи бўйича аллақачон дастлабки музокараларни бошлаб юборган. 

Маълумотларга кўра, агар клуб Джошуа Зиркзее билан хайрлашса, хорват ҳужумчи учун расмий таклиф йўлланиши мумкин. Матановичнинг ҳолатини Англиянинг яна бир гранди — «Тоттенхэм» ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.

Игор Матанович ўтган мавсумда «Фрайбург» таркибида барча мусобақалар доирасида 50 ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 4 та голли пас берди. 

Transfermarkt портали баҳосига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!