Манчестерликлар Чемпионлар лигасига чиқолмайди!
“Уотфорд” клубининг собиқ ҳужумчиси Трой Дини “Манчестер Юнайтед” жамоаси янги мавсумда УЕФА Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмайди, деб ҳисоблайди.
Ўтган мавсумда “Юнайтед” футболчилари Премьер-лигада “Арсенал” ва “Манчестер Сити”дан кейинги энг яхши учинчи жамоа бўлган эди.
Бироқ Динининг фикрича, жамоа уч кунда бир марта ўйнаш режимига дош бера олмайди. Шунингдек, сардор Бруну Фернандеш ҳам ўтган мавсумдаги рекорд даражадаги ассистларини такрорлай олмайди.
- Ҳозирча, мен улар Чемпионлар лигаси зонасига кира олади, деб ўйламайман. Сабаби – биз Майкл Кэррик бундай даражада ҳафтасига учта ўйин билан қандай ишлашини билмаймиз.
Энди Премьер-лига, Чемпионлар лигаси, Англия кубоги ва Англия лигаси кубогида қатнашишингиз керак бўлади. Энди сиздан анча кўпроқ нарса кутилмоқда.
Ҳақиқатан ҳам, Бруну Фернандеш яна шундай мавсум ўтказади, деб ўйлайсизми? Менимча, уларда барча мусобақалар учун етарлича чуқур таркиб йўқ ва бу ўз таъсирини кўрсатади, - деди Дини.

Фикрлар