Манчестерликлар Франция терма жамоаси футболчиси бўйича музокара қилади
Ҳозирда «Рома» шарафини ҳимоя қилаётган Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ману Коне яқин вақтларда Англия чемпионатига йўл олиши мумкин.
Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, 25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Манчестер Юнайтед» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манчестерликлар Коне вакиллари билан музокаралар ўтказишни режалаштираётгани айтилмоқда.
Таъкидланишича, Ману Коне учун трансфер бозорида тахминан 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Француз яримҳимоячисининг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охирига қадар мўлжалланган.
Ўтган мавсумда Коне барча мусобақалар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушди. У шу давр мобайнида икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва учта голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар