Манчестерликлар Германиядан яхши ҳимоячи топди
“Манчестер Юнайтед” келаси мавсум олдидан таркибини кучайтириш, хусусан ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун “Боруссия Дортмунд” ҳимоячиси Юлиан Риерсон вариантини ўрганиб чиқмоқда.
Маълумотларга кўра, “Манчестер Юнайтед” бу ҳимоячини ёзги трансфер ойнаси учун асосий нишонлардан бири сифатида кузатмоқда.
“Боруссия Дортмунд” сафида Риерсон ишончли ва универсал ҳимоячи сифатида ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. Унинг бир нечта позицияда ҳаракат қила олиши инглиз клуби эътиборини тортган.
Ҳозирча клублар ўртасида расмий келишув мавжуд эмас, аммо трансфер бўйича музокаралар яқин вақтда бошланиши мумкин.

Фикрлар