Манчестерликлар ўзи тарбиялаган ўйинчини ортга қайтаради

CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари жамоа таркибини кучайтириш мақсадида айни пайтда “Эвертон” шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи Жеймс Гарнерни ортга қайтаришга қарор қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди. 

Манба маълумотларига кўра, 24 ёшли футболчи трансфер бозорида манкунианлар учун “Ноттингем Форест” ўйинчиси Эллиот Андерсонга қараганда анча мақбул вариант сифатида баҳоланмоқда. Айнан Андерсон келаси ёзда клубнинг асосий трансфер мақсади бўлиши кутилмоқда. Лекин бу ўйинчига кўз тиккан қудратли клубларнинг кўплиги уни олишни анча қийинлаштиради. 

Гарнернинг амалдаги битими 2027 йил 30 июнда якунланади ва унинг ўйинидан тўлиқ қониқиш қилган “Эвертон” ҳамкорликни узайтиришга ҳаракат қиляпти. Бироқ бу борада ҳозирча сезиларли  силжиш кузатилмаяпти.

Жеймс Гарнер “Манчестер Юнайтед” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий таркибга кира олмагани боис, 2022 йилнинг кузида “Эвертон”га кўчиб ўтган. 

Tecno

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!