Манчестерликлар қимматбаҳо юлдузни ярим нархига сотиб юборади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасидаги мавқеини тиклаб, кучли клублар қаторига қайтган “Манчестер Юнайтед” келаси мавсум олдидан таркибини ислоҳ қилишга эътибор қаратмоқда.

Хусусан, “Юнайтед” мутасаддилари ярим ҳимоячи Мануэль Угартени келаси ёзда қанча суммага қўйиб юборишга тайёр эканини белгилаб олди.

Икки йил ҳам тўлмасдан аввал манчестерликлар ПСЖдан уругвайлик футболчини 50  миллион фунтга сотиб олган эди, аммо у асосий таркиб ўйинчиси сифатида мустаҳкам ўрнаша олмади.

Жорий мавсумда Угарте барча мусобақаларда 24 та ўйин ўтказиб, бирорта ҳам самарали ҳаракат амалга оширмади. Чемпионат давомида у фақат саккиз марта асосий таркибда майдонга тушди.

Шу сабабли Манчестер Юнайтед Уругвай миллий терма жамоасининг 25 ёшли аъзосини 25 миллион  фунтга қўйиб юборишга тайёр.

Мавсум охирида клуб Каземиро билан ҳам хайрлашади ва ёзда икки янги ярим ҳимоячи олиб келишни режалаштирмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!