Манчестерликлар “Реал” юлдузига таклиф юборди

Майкл Кэррик қўл остида Англия Премьер-лигасидаги мавқеини тиклай бошлаган “Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар ойнаси даврида таркибини кучайтиришни мўлжалламоқда.

Fichajes нашри маълумотига кўра, манчестерликлар  ҳимоя марказига “Реал”нинг маҳоратли ўйинчиси Эдер Милитаони олиб келишни режалаштириб қўйган.

Ўз режасини амалга ошириш учун “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари “Қироллик клуби”га Милитао учун 40 миллион евро миқдорида бадал пули таклиф қилди. Айни пайтда “Реал” бу таклифни кўриб чиқмоқда.

Мадридлик ўз жавобини ёзгача айтиши кутиляпти. Аслида “Қироллик клуби” Милитао қўйиб юборишга қарши эмас. Клуб ёзда ҳимоя марказини яшартириш ва янги ижрочиларни олиб келиш бўйича иш олиб бормоқда.

Жорий мавсум бошланганидан бери Эдер Милитао 16 та расмий ўйинда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, бир гол урди ва битта голли пас берди.

2019 йилдан бери “Реал” шарафини ҳимоя қилаётган бразилиялик легионернинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар давом этиши белгилаб қўйилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!