Манчестерликлар "Реал" юлдузини сотиб олишни кўзлаяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» ҳужумчиси Эндрик қишки трансфер ойнасидан сўнг жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда журналист Хуан Хесус хабар бермоқда.

Ёш бразилияликка бир қатор клублар даъвогарлик қилмоқда. Эндрикка «Манчестер Юнайтед» ва Англия Премьер-лигасининг яна бир неча жамоалари, шунингдек, «Милан» қизиқиш билдирган. 

Манбаларга кўра, ҳозирча италиялик гранди ҳужумчини қўлга киритиш бўйича асосий фаворит ҳисобланади. Шу билан бирга, Премьер-лига клублари орасида эса айнан «қизил шайтонлар» энг жиддий рақобатчи сифатида тилга олинмоқда.

Эндрик «Реал» сафида ҳозирча кўп ўйин амалиётига эга эмас. ОАВ маълумотларига кўра, у қишда мунтазам майдонга тушиш имконияти юқори бўлган бошқа жамоага ижара асосида ўтиш вариантларини кўриб чиқишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!