Манчестерликлар: Тезда сендан қутиламиз!
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти икки йил аввал қиммат нархга олинган лекин ишончни оқламаган ҳужумчи Расмус Хёйлунддан тезроқ қутилишга қарор қилди.
Айни пайтда даниялик форвард ижара асосида Италия чемпионатида “Наполи” шарафини ҳимоя қилмоқда. Неаполликларда мавсум охирида ўйинчини 44 миллион еврога тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи бор.
Mirror нашрининг ёзишича, манчестерликлар ёзни кутмоқчи эмас. Клуб хўжайинлари январда Расмусни сал арзонроқ, ижара пулини қўшиб ҳисоблаганда, 43 миллион евро эвазига “Наполи”га тўлиқ қўйиб юборишга тайёр.
Тез орада икки клуб Расмус трансфери бўйича музокара бошлайди.
Хёйлунд Италия жамоасида ўзини эркин ҳис қилмоқда. 22 ёшли футболчи “Наполи” таркибида А Серия ва Чемпионлар лигасида жами олтита учрашув ўтказиб, тўртта гол урди.
Шуниндек, янги мавсумда Дания терма жамоаси таркибида тўртта ўйин ўтказиб, Греция ва Беларусь терма жамоалари дарвозасини умумий ҳисобда тўрт маротаба ишғол қилди.



Комментарии