Манчестерликлар уч футболчи билан хайрлашади

  • 28 Sep 10:46
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жорий мавсум якунланганидан кейин уч нафар футболчисини эркин агент сифатида бепул қўйиб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда  The Sun нашри маълумот чиқарди.

Tecno

Манбага кўра, клуб хўжайинлари майдон марказига янги ижрочи олиш учун катта трансферга қўл урмоқчи ва маблағ бўшатиш, таркибдан жой очиш учун 30 июнда шартномаси тугайдиган бирданига уч футболчидан воз кечишга тайёр. Бу ўйинчиларга янги битим берилмайди.  

Клуб кейинги мавсумдан 33 ёшли Каземиронинг хизматларидан фойдаланмоқчи эмас. Бразилиялик юлдуз жамоада энг катта маош оладиган ўйинчилардан бири ҳисобланади.

Манчестерликлар ёзда “Астон Вилла”га ижарага жўнатилган қанот ҳужумчиси Жейдон Санчодан ҳам тезроқ қутилишни истаяпти. Чап қанот ҳимоячиси Тирелл Маласиа ҳам ўзига янги жамоа топиши талаб этилади. Ёзда “Манчестер Юнайтед” уни Туркия чемпионатига юбормоқчи бўлганди, бироқ трансфер охирига етмай қолди.

Comments

You must be logged in to commet!