Манчестерликлар Хаби Алонсони кутяпти

CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти португалиялик мутахассис Рубен Аморим бош мураббийликдан истеъфога чиқарилганидан кейин унинг ўрнига муносиб номзод қидиряпти.

Tecno

Indykaila News нашрининг маълум қилишича, манчестерликлар куни кеча “Реал” бош мураббийлигидан озод этилган Хаби Алонсони жамоага таклиф этиш вариантини кўриб чиқмоқда.

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари испаниялик мутахассисга унинг Мадрид жамоасидаги лавозимидан кетиши ҳақидаги хабардан бир неча соат ўтибоқ эътибор қаратган.

Экспертларнинг таъкидлашича, “Манчестер Юнайтед” вакиллари Алонсони ҳамкорликка кўндириши осон бўлмайди. Уларнинг айтишича, Хаби Алонсо келажаги борасида бир қарорга келиши учун бироз вақт ўзига келиб олиши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, “Байер”даги муваффақиятли фаолиятидан кейин Хаби Алонсо ўтган ёз Испаниядаги энг муҳим жамоа ҳисобланган “Реал” бошқарувини қўлга олган эди. Лекин бу тажриба амалда муваффақиятсиз бўлиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!